Latest news

11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  0 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  0 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  2 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  2 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  3

Бугун футбол. "Қизилқум" - АГМК News

Бугун футбол. "Қизилқум" - АГМК

Икки ярим ойлик танаффусдан сўнг бугун Coca Cola Суперлигасининг 4-тур баҳсларига старт берилади.

Навоийда Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби "Қизилқум" меҳмони бўлади. Мусобақа жадвалида "Қизилқум" атиги бир очко билан 12-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 5 очко бор ва 6-поғонани эгаллаб турибди. 

"Қизилқум" учун бу йилги мавсум омадсиз бошланди. Жамоа учта ўйин ўтказиб ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Аввалига клубга Александр Хомяков бош мураббий этиб тайинланиши кутилганди, бироқ воқеалар ривожи ўзгариб Тачмурод Агамуродов жамоани қабул қилиб олди. Бугун навоийликлар туркманистонлик мутахассис қўл остида дастлабки ўйинни ўтказишади. 

Суперлигани ўз майдонида "Насаф"га қарши баҳс билан бошлаган "Қизилқум" дастлабки турда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа иккинчи учрашувни ҳам ўз ўйингоҳида ўтказиб бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди. Ҳартугул 3-турга келиб навоийликлар Муборакда "Машъал" билан 1:1 натижасини қайд этишди. 

"Қизилқум"дан фарқли ўлароқ АГМК мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлади. Жамоа уйда "Металлург", сафарда "Сўғдиёна" билан кечган кечган баҳсларда бир очколи бўлди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа 3-турга келиб илк ғалабасини нишонлади. Олмалиқда "Бунёдкор" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

АГМК бугунги рақибига нисбатан бирмунча шакллангандек тасаввур уйғотмоқда. Ҳар ҳолда Миржалол Қосимовнинг жамоада иш бошлаганига анча бўлди. Тачмурод Шамакович эса яқинда "Қизилқум"ни қабул қилиб олгани боис жамоа ўз ўйинини топиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. "Қизилқум"нинг бугунги қарама-қаршиликда устун жиҳати ўз майдонида тўп тепиши дея оламиз. 

P/S. Соат 20:00да бошланадиган ўйинни "Mahalla" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Qizilqum

Superliga. Round 4

13/06/2020, 20:00

1
:
0
Finished

OKMK

Элгужа Григалашвили - 66'

45'
90'
24'  Sherali Juraev
64'  McCartney Nawaseb (Doston Ibragimov)
72'  Abdi Bashimov
90'  Alisher Sanaev
29'  Igor Zonic
41'  Erkin Baydullaev
44'  Sardor Rakhmanov
60'  Roman Abdulov (Zafar Palvanov)
60'  Erkin Baydullaev (Murodjon Toshmatov)
66'  Элгужа Григалашвили
78'  Bahrom Abdurahimov (Mirjamol Kasimov)
78'  Sanjar Tursunov (Dilshod Juraev)
87'  Khojimat Erkinov (Элгужа Григалашвили)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика