Latest news

11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  0 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 20-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун Тошкент дербисига гувоҳ бўламиз. Суперлига турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив" билан куч синашади. "Пахтакор" 42 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" эса 35 очко билан 3-поғонага кўтарилиб олган. Очколар орасидаги фарқ нисбатан камлигини ҳисобга олсак, бугун қизиқ қарама-қаршилик бўлиши кутилмоқда.

Аввалги турни иккала жамоа икки хил кайфиятда ўтказди. "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берган бўлса, "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"дан устун келди. Бугунги ўйинда имкониятлар иккала жамоада ҳам тенг деса бўлади. Тўғри, "Локомотив"да омадсиз кунлар кўп бўлди, бироқ жамоа охирги пайтларда анча ўзига келиб олди.

Хусусан "темирйўлчилар" охирги олтита ўйиндан бери ютқазмай келишмоқда: 5 ғалаба ва бир дуранг. "Локо" охирги марта 13-тур сафар ўйинида "Металлург"га имкониятни бой берган. Жамоа шундан сўнг "Навбаҳор", АГМК, "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, Жиззахда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади.

"Локомотив" шу пайтгача сафарда 9та ўйинда майдонга тушган бўлиб, шундан 4тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг ўйнаб, яна тўрт марта мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 12-10.

"Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, Тошкент "шерлари" бу йил чемпионлик учун кураш олиб боришяпти. Маълумки, бу жамоа ўз майдонидаги беллашувларни анча кўтаринки руҳда ўтказади. "Пахтакор" ушбу мавсум ҳисобидан уйда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан 8тасини ғалаба билан якунлаган ва бир бор дуранг ўйнаган. Дуранг 10-турда "Қўқон-1912" билан содир бўлганди. "Пахтакор"нинг уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 17-3.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика