Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Шўртан" News

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган яна тўртта учрашув ўтказилади. "Олмалиқ" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилади.

Олий лига, 27-тур. 4 ноябрь
15:30 - “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Шўртан” (Ғузор)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин

"Олмалиқ" навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади. Жамоа 35 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Шўртан" эса ҳозирча 23 очко тўплаб, 15-ўринда бормоқда. 

"Олмалиқ"нинг иккинчи даврадаги ишларини кўп ҳам зўр деб бўлмайди. Негаки жамоа шу пайтгача фақат уч бор ғалабага эришди. Виктор Кумиков шогирдлари бунгача "Сўғдиёна", "Обод" ва "Машъал" клубларидан устун келган. Учала ғалаба ҳам Олмалиқдаги ўйинларда қўлга киритилган. 

Биласизми? Ғузорда кечган биринчи давра ўйинида "Олмалиқ" рақибидан 1:0 ҳисобида устун келган. Эндиликда томонлар Олмалиқ шаҳрида ўз кучларини синаб кўришади. 

Факт: "Олмалиқ" иккинчи давра бошланганидан бери ўз майдонида фақат икки бор мағлуб бўлди. Жамоа "Локомотив" ва "Нефтчи"га имкониятни бой берган. "Шўртан" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа хавфли зонада турибди ва катта эҳтимол билан кейинги йилни биринчи лигада ўтказса керак. Агар олий лигада 12та жамоа аниқ қоладиган бўлса, "Шўртан"га жой етмай қолади. 

Шундай бўлдики, "Шўртан" қаторасига саккиз ўйинда ғалаба қозона олмади: еттита мағлубият ва бир дуранг. Жамоа иккинчи даврада иккита ғалабага эришган, иккаласи ҳам уйда - "Динамо" ва "Сўғдиёна" клублари устидан қўлга киритилган. 

Факт: "Шўртан" кетма-кет бешта ўйиндан бери рақиблар дарвозасига тўп киритишни уддалаб келяпти. 

Биласизми? "Шўртан" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган олий лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика