Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо" News

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо"

Бугун "Олмалиқ" шаҳрида "Олмалиқ" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 18:30да бошланади.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
6 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Ўйин олдидан: Бир сўз билан айтганда, охирги икки турда фақат дуранг ўйнаган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бундай дейишимизнинг боиси, "Олмалиқ" олдинги икки беллашувда "Қизилқум" ва "Нефтчи" билан, "Динамо" эса "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 9 очко билан 12-ўринни, "Динамо" эса 14 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Факт: Ўз майдонида учта учрашув ўтказган "Олмалиқ" шундан биттасида ғалаба қозонган. Жамоа "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Қизилқум" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.  Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўз уйида мана шу икки жамоага тўп кирита олмаган.

Биласизми? "Олмалиқ" ўз майдонидаги учта ўйинда атиги битта гол урган ва мана шу гол Камолиддин Мурзоевга тегишли.

Факт: "Динамо" бугун сафарда бешинчи учрашувини ўтказди. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнаган ҳолда бир бора мағлуб бўлишган. "Динамо" сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келган, "Қўқон-1912"га имконият бой берилган бўлса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.

Факт: "Динамо" бу йилги мавсумда кетма-кет учта беллашувни ғалаба билан бошлади-ю, аммо охирги беш учрашувда фақат бир марта уч очколи бўлди.

Факт: "Олмалиқ" чемпионатнинг дастлабки тўртта ўйинида ғалаба қозона олмаган бўлса, кейинги икки беллашувни ғалаба билан тугатди ва навбатдаги икки ўйинда дуранг қайд этди.

Биласизми? Ўз майдонида учта учрашувда майдонга тушган "Олмалиқ" бирортаям гол ўтказиб юбормади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика