Latest news

10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  2 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  29 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  24 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  7 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  6

Бугун футбол. "Обод" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Обод" - "Қизилқум"

Бугун Тошкентда Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Обод" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 17:30да старт олади.

«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
6 май 2017. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Ўйин олдидан: Бугун аввалги турда ғалаба қозонмаган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. 8-турда "Локомотив"дан 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган "Обод" ўз майдонида "Насаф" билан 1:1 ўйнаган "Қизилқум"ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ўрни: Саккиз ўйинда атиги беш очко жамғарган "Обод" охирги ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 4-14. "Қизилқум" эса 9 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Факт: Ўз майдонида учта ўйин ўтказган "Обод" ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Рауф Инилеев шогирдлари икки марта дуранг ўйнаб, бир бор ютқазиб қўйишган. "Обод" "Жар" стадионида "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" билан дуранг қайд этган, "Олмалиқ"қа 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Биласизми? "Обод" ўз уйида ҳали ғалаба қозонмаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Нефтчи". Қолаверса, "Обод" "Жар"даги ўйинларда атиги иккита гол урган.

Факт: "Қизилқум" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта учрашувнинг фақат биттасида ғолиб бўлган. "Қизилқум" сафарда кимсан "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"дан мағлубиятга учраган, шунингдек, "Олмалиқ" билан 0:0 ўйнаган.

Эсингиздами? Ўтган йил "Жар" стадионида бўлиб ўтган беллашув 2:2 ҳисоби билан якун топган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика