Latest news

15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  0 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  4 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  10 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Обод" "Пахтакор" билан куч синашади.

"Обод"нинг олий лигадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу жамоа 14та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги ўйинда ҳеч шубҳасиз "Пахтакор" фаворит, лекин бошқа томондан "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган ва бу нарса уларга босим ўтказиши мумкин. "Обод" бугун ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги беллашувларда Рауф Инилеев шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишган. "Обод" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган. Шунингдек, бу жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-9.

Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳали сафардаги бирорта ўйинни ютмаган: уч дуранг ва уч мағлубият. Тўплар нисбати 2-10. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафар ўйинларида атиги иккита гол урган. Агар "Пахтакор" бугун "Жар"да ғалаба қозонса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика