Бугун футбол! “Нефтчи” – “Олмалиқ”
29 apr 2017 09:20
News
Тур доирасида Фарғонада “Нефтчи” Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Ўтган турда муваффақият нашидасини сурган “Нефтчи” бу сафар ўз мухлислари қаршисида навбатдаги ғалаба учун ўйнаши тайин, “Олмалиқ” эса сўнгги турда уйда йўқотилган 2 очкони бугун Фарғонада тўлдиришга интилади. Умуман олганда “Истиқлол” стадионида мухлисларни қизиқарли рақобат кутмоқда.
Ҳисоб бўйича бу ўйин “Нефтчи” ва “Олмалиқ” жамоаларининг ўзаро 19-учрашуви саналади. Бугун кунгача жамоалар 18-марта бир-бирларига қарши майдонда саф тортишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.
“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ” ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
29 апрель 2017. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
Барча футбол мухлисларини мазкур баҳсга чорлаб қоламиз!
“Нефтчи” матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)
Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!
Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"
ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади
Comments