Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 7-турига старт берилади.

"Олимпик" Тошкентда "Динамо"ни қабул қилса, "Локомотив" Яйпанда "Нефтчи" меҳмони бўлади. Ҳар икки баҳс 18:30да бошланади. 

Фарғонадаги стадионда таъмирлаш ишлар кетаётгани боис "Нефтчи" - "Локомотив" беллашуви Яйпанда жойлашган "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" 4 очко билан 13-ўринда боряпти, "Локомотив" эса 6 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи"да тўплар нисбати 4-10, "Локо"да эса 6-9. 

Ўтган тур "Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. "Нефтчи" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб, 1:1 ўйнади.

"Нефтчи" шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат "Қўқон-1912"дан устун келиб, қолган ўйинларда ғалаба қозона олмади. Жамоа 2-5 турлар орасида қаторасига 4та мағлубиятни қабул қилиб олди: "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Қизилқум" ва "Бунёдкор"дан. 

"Локомотив" ҳисобида иккита ғалаба бор ва ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. "Темирйўлчилар" ҳозирча сафар баҳсларида ижобий натижа қайд эта олишмаяпти: уч ўйин, уч мағлубият. Бугун "Локо" сафардаги илк ғалабасини қўлга киритса ажаб эмас.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика