Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади.

"Локомотив" бу йил ҳам чемпионликка ҳаракат қилмоқда ва катта эҳтимол билан чемпион бўлади ҳам. Чунки олий лига тугашига тўрт тур қолган бир пайтда кимнингдир "Локо"дан ўзиб кетишига ишониш қийин. 

Турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган "Локомотив" энг яқин таъқибчиси "Насаф"дан етти очкога ўзиб кетган. "Нефтчи" эса 23 очко тўплаб 15-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Нефтчи" иккинчи даврада ҳозирча икки бор ғалабага эришди. Бунда "Обод"га қарши техник ғалабани ҳисобга олмай турамиз. Жамоанинг иккита ғалабаси сафарда "Олмалиқ" ва уйда "Қизилқум" билан кечган баҳсларда қўлга киритилди. 

Бугун ўйин Вадим Абрамов учун ҳам муҳим аҳамияга эга бўлади. Чунки Вадим Карленович бугун фарғоналиклар бош мураббийи сифатида ўзининг собиқ клуби "Локомотив"га қарши ўйин ўтказади. Бу ҳам мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин. 

Факт: "Локомотив" кетма-кет охирги тўрт учрашувда ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" уйда "Пахтакор"га мағлуб бўлишганидан сўнг "Обод", "Навбаҳор", "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" клубларидан устун келишди. Қизиғи шундаки, "Локо" охирги уч ўйинда ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. 

Ўйинни ким бошқаради? Бугунги учрашувни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Цейтлин бу йил ҳисобидан шу пайтгача "Нефтчи"нинг бешта ўйинини бошқарган. 

Қизиғи, барча ўйинларни "Нефтчи" сафарда ўтказиб, икки бор дуранг қайд этган ва уч марта мағлуб бўлган. Цейтлин бу мавсум биринчи бор Фарғонада ҳакамлик қилади. Қолаверса, бу ҳакам ҳозиргача "Локомотив"нинг учта ўйинида ишлаган ва "темирйўлчилар" бирортасида ҳам ғалаба эриша олмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учраган. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика