Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган охирги учта учрашув ўтказилади. "Локомотив" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" бугун эрталаб Фарғона шаҳрига етиб келишди ва меҳмонхонага жойлашишди. Жамоанинг кайфияти юқори, йигитлар бугунги ўйинга тайёр. 


Олий лига, 18-тур. 14 август 

НЕФТЧИ - ЛОКОМОТИВ

Бошланиш вақти - 18:30

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов. 

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 8-ўринда (24 очко), "Локомотив" 1-ўринда (45 очко). 

Очколар орасидаги фарқ - 21 очко. 


Таъриф: Кетма-кет тўртта учрашувни ўз майдонида ўтказган "Локомотив" бугунги баҳсни сафарда ўтказади. "Локо" олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки иккита баҳсни ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида аввалига "Навбаҳор"ни (5:0), кейин "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Нефтчи" эса дастлаб ўз уйида "Бунёдкор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, ўтган турда худди шу ҳисоб билан "Навбаҳор"га мағлуб бўлди. 

Факт: Жамоаларнинг Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинда Марат Бикмаев иккита тўп киритган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов билан Кахи Махарадзе биттадан гол уришган. Ўша ўйинда Сардор Мирзаев "Энг яхши футболчи" деб топилганди. 

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача саккизта беллашувда майдонга тушган "Нефтчи" шундан бештасини ғалаба билан якунлади, икки бор дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учради. Жамоа Фарғонада "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. "Нефтчи"нинг уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 11-7. 



Факт: "Локомотив" эса ҳозирча сафарда 8та баҳсда иштирок этиб, шундан олтитаси ғалаба билан якунлаган ҳамда икки бор дуранг ўйнаган. Жамоанинг сафар ўйинларида тўплар нисбати 19-9. Умуман олганда, "Локо" олий лига жамоалари орасида сафарда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Бу борада иккинчи ўрин "Насаф"га тегишли. Қаршиликлар ҳисобида 16та гол бор. 



Эслатма: Кеча ўтказилган "Нефтчи" ва "Локомотив" ўринбосарларининг Ёшлар лигаси баҳсида дуранг қайд этилди - 1:1.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика