Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"
27 may 2022 11:34
News
Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"
Бугун "Локомотив" "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Намангандаги Марказий стадионда кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади.
Турнир жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 10-6. "Локомотив" эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар"да тўплар нисбати 11-13.
Шу пайтгача 9 беллашувда майдонга тушган "Навбаҳор" шундан бештасида ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоа ўз майдонида 5та ўйин ўтказиб, "Насаф" ва "Нефтчи" билан дуранг ўйнади, "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйди.
Бугунги баҳс "Локомотив"нинг сафардаги 6-учрашуви бўлади. Шу пайтгача сафарда беш бор майдонга тушган "темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор", "Динамо"га имкониятни бой берган ҳолда "Нефтчи" билан "Олимпик"дан устун келишди. "Локо"нинг сафардаги охирги иккита ўйини ғалаба билан якун топган.
27 май, жума. 19:00
НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
Комиссар: Жамшид Имамов
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments