Latest news

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  10 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

"Локомотив" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 19-17. "Навбаҳор" эса 17 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда боряпти. Кўриниб турибдики, бугун мусобақа жадвалида кетма-кет ўринларда бораётган икки жамоа тўқнашувига гувоҳ бўламиз. 

Бугунги беллашув "Локо" учун сафардаги 8-баҳс бўлади. "Темирйўлчилар" шу пайтгача сафар ўйинларида уч бор ғалаба қозонишган: "Сурхон", "Машъал" ва "Андижон" устидан. Шунингдек, иккитадан дуранг ва мағлубият қайд этилган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 11-8. 

"Навбаҳор" учун бугунги учрашув ўз майдонидаги 8-ўйин бўлади. "Лочинлар" уйдаги беллашувларда "Сурхон" ва "Машъал"ни мағлуб этиб, "Насаф" ва "Турон" билан 0:0 ўйнашган ҳамда "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Андижон"га қарши баҳсларда имконият бой берилган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 5-5. 

Биласизми? Ҳар икки жамоа ҳам Суперлигадаги охирги уч ўйинида биттадан ғалаба қозонди. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912"дан устун келишга муваффақ бўлди. 

Биринчи даврадаги беллашувда "Локо" ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун "темирйўлчилар" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўришади. Мазкур баҳс "Дунё бўйлаб" канали орқали соат 20:00дан жонли эфирга узатилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика