Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қаршида "Насаф" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Насаф" 41 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, "Қизилқум" эса 27 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. 

Факт: "Насаф" уй учрашувларида шу пайтгача 9 марта ғалаба қозониб, фақат битта беллашувда мағлуб бўлган. Қаршиликлар ўз майдонларида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйишган. Бундан ташқари, "Насаф" уйдаги ўйинларда фақат иккита гол ўтказиб юборган. 

Биласизми? "Насаф" иккинчи давранинг охирги тўртта баҳсини кетма-кет тўрт ғалаба билан якунлади. Шу ғалабаларнинг иккитаси уйда, яна иккитаси сафардаги баҳсларда қўлга киритилди. 

Эсингизда бўлса, Навоийда кечган биринчи давра учрашувида томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишганди. Бугунги ўйин қандай якун топишини эса баҳс ниҳоясида билиб оламиз. 

Факт: "Қизилқум" сафарда шу пайтгача 9 очколи бўлган. Жамоа иккита ўйинда ғалабага эришган. Иккала ғалаба ҳам биринчи даврада қўлга киритилган. Тошкентда "Бунёдкор" ҳамда Самарқандда "Динамо" клублари бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. 

Биласизми? Иккинчи даврада "Қизилқум" фақат битта беллашувда ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келди. Охирги уч ўйин эса кетма-кет дуранг билан якун топди. "Қизилқум" сафардаги охирги ўйинида "Сўғдиёна" билан 1:1 ўйнади. 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика