Latest news

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  9 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Бугун футбол. "Насаф" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 11-тур баҳслари давом эттирилади. "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Шубҳасиз, турнинг марказий баҳси бугун Қаршида бўлиб ўтади. Ўтган йил "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўзиям жуда чиройли ўйин бўлганди. Мухлислар бу ўйинни ҳалигача унутгани йўқ. Бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўради.

Турнир жадвалида "Пахтакор" 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Насаф" ҳисобида эса 14 очко бор ва "аждарлар" кутилмаганда жадвалнинг 8-поғонасидан жой эгаллаб туришибди. Аммо бугунги баҳс моҳиятининг жамоалар эгаллаб турган ўрнига таъсири бўлмаса керак.

"Насаф" мавсумни яхши бошлади, шундай бўлдики жамоа қаторасига 8та ўйинда мағлуб бўлмади. Мана шу саккизта баҳсда уч ғалаба ва беш дуранг қайд этилди. Аммо охирги икки ўйинда "Насаф" кетма-кет ютқазиб қўйди. Аввалига ўз майдонида "Сўғдиёна"га, ундан кейин Тошкентда "Бунёдкор"га.

"Насаф"нинг айниқса "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйиши жуда ғалати бўлди. Тўғри, Жиззахда мураббий алмашди, йигитларда бошқача кайфият пайдо бўлди, аммо "Насаф" ўз майдонида "Ал Садд"дек клубни мағлуб эта олганди, қандай қилиб "Сўғдиёна"дан мағлубиятга учради ҳайронмиз.

"Пахтакор" охирги турларга келиб ўз ўйинини топиб олгандек эди, бироқ охирги икки беллашувда дуранг қайд этди. "Шерлар" сафарда "Локомотив" ва уйда "Қўқон-1912" билан дурангга эришишди. Шунга қарамай, "Пахтакор" Супрерлига жамоалари орасида энг кам мағлуб бўлган учта жамоадан бири бўлиб турибди. Ҳозиргача "Пахтакор"дан ташқари "Насаф" ва "Қўқон-1912" икки мартадан имкониятни бой берган.

Биласизми? "Насаф" охирги тўрт ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият.

Факт: "Пахтакор" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Металлург"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика