Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Бугун футбол. "Насаф" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Насаф" ўз майдонида "Металлург" билан куч синашади.

17:00 - “Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Олий лигани иккинчи ўринда тугатиш учун "Насаф" астойдил ҳаракат қилмоқда. Бугун жамоа яна бир муҳим баҳсда майдонга тушади. "Насаф" турнир жадвалида 53 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди, "Металлург" ҳисобида эса 34 очко бор ва бу жамоа 10-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Насаф" охирги саккизта ўйинни ғалаба билан якунлади ва шу ўйинларда атиги битта гол ўтказди. Қаршиликлар ўтган турда "Машъал"дан гол ўтказиб юборишди. 

"Металлург" иккинчи даврани бир текис ўтказа олмаяпти. Жамоа ҳозирча тўртта ғалабага эришган бўлса, шундан иккитаси сафарда ва яна иккитаси уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. Бекободликлар сафарда "Шўртан" ва "Динамо"дан устун келган бўлишса, уйда "Қўқон-1912" ҳамда "Олмалиқ"ни мағлуб этишди. 

Факт: "Металлург" иккинчи даврада сафарда ғалаба қозонган иккала ўйинида ҳам ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. 

Ўйинни ким бошқаради? Бу баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар брригадаси бошқариб боради. ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳозирча "Насаф"нинг бешта ўйинини бошқарган ва ҳамма учрашувларни "Насаф" сафарда ўтказган. Мана шу ўйинларнинг иккитасида қаршиликлар зафар қучиб, уч бор мағлубиятга учраган. Эрматов "Металлург"нинг учта ўйинида ишлаган. Учала учрашув ҳам Бекободда ўтказилган. Майдон эгалари икки бор ютиб, бир марта ютқазиб қўйишган. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика