Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  2 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Бугун футбол. "Насаф" - "Машъал" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 11-тур доирасида "Насаф" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади. Қашқадарё дербиси мақомига эга баҳс 18:30да бошланади.

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ҳакамлар
:
В. Коваленко (Тошкент), Н. Рўзимов (тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), С. Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов

Жадвалдаги ўрни: "Насаф" 3-ўринда - 17 очко. "Машъал" 7-ўринда - 15 очко. Агар бугун муборакликлар зафар қучса, "Насаф"дан ўзиб кетишади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Авваллари "Насаф" ўз майдонида "Машъал" билан ўйнаганида устунлик кўпроқ қаршиликлар томонида бўларди. Бугунги баҳс олдидан ҳам шундай дея оламизми? Агар "Машъал" астойдил кураш олиб борадиган бўлса сафарда очко олиши мумкин. Лекин иккинчи томондан бу жамоа охирги сафар ўйинида "Сўғдиёна"га йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундай экан, бугун нима бўлади, ҳайронмиз.

Факт: "Машъал" сафарда шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонган. Жамоа кичик воҳа дербисида "ШЎртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Шундан сўнг муборакликлар икки ўйинда дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлган.


Биласизми? "Машъал" кетма-кет икки ўйиндан бери тўп кирита олмаяпти. Ва албатта гол урмаган ўйинларда ғалаба қозона олмади.

Факт:
"Насаф" шу пайтгача уйдаги тўртта учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-1. Уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган яна бир жамоа бу - "Локомотив".

Биласизми? "Насаф" уйдаги беллашувларда "Бухоро", "Сўғдиёна", "Обод" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. Қизиғи, бу жамоа мана шу тўртта ўйиндан учтасида гол ўтказмасдан ғалаба қозонган.

Биласизми? "Насаф" кетма-кет тўрт турдан бери мағлуб бўлмаяпти. Қаршиликлар охирги марта 6-турда "Локо"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика