Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Бугун футбол. “Насаф” - “Динамо” News

Бугун футбол. “Насаф” - “Динамо”

Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ
 
ЎзПФЛ 25-тур
“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)
20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

“Насаф” ҳамда “Динамо” жамоалари бугун олий лигадаги ўзаро 38-учрашувида майдонга тушишади. Бунгача жамоалар 37 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.



Қаршида бўлиб ўтган 18 учрашувнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2 учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 3 учрашувда кучлар тенг келган.

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. “Насаф” олти учрашувки, чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттириб келмоқда.

Бугунги учрашувда жамоамизга Игорь Голбан ва Фарруҳ Сайфиевлар ёрдам бера олишмайди. Албатта бу жиддий йўқотиш ҳисобланади. Бу футболчиларимизнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етган. Умид қиламизки, бошқа футболчиларимиз уларнинг йўқлигини билдиришмайди.

Бугун футбол ишқибозлари мазкур жамоалар иштирокидаги қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ. Жамоалар турнир жадвалида қандай ўринда боришларига қарамасдан доимо майдонда муросасиз бўлишган. Бугун ҳам шундай баҳс бўлиши аниқ.

Шундай экан, “Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг! “Марказий” стадион сизга мунтазир!


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика