Latest news

13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  2 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  5 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  7 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1

Бугун футбол. "Насаф" - АГМК News

Бугун футбол. "Насаф" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан учта ўйин ўрин олган.  

Қаршида "Насаф" Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубини қабул қилади. Ўйин 19:35да бошланади. Суперлига турнир жадвалида иккала жамоа ҳам қуйи ўринларда бормоқда ва очколар сони бир хил 4тадан. 

Кутилмаганда "Насаф" энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа шу пайтгача бешта ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонган. Охирги учта беллашувда эса Рўзиқул Бердиев шогирдлари фақат мағлубиятга учрашди. Жамоа дастлаб "Пахтакор"га имкониятни бой берди ва шундан сўнг "Навбаҳор" билан "Андижон"га ҳам ютқазди.

АГМК ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа катта ниятлар билан мавсумни бошлади. Аммо уларнинг Осиё чемпионлар лигасида омади келмади. Натижада Миржалол Қосимов шогирдлари бор эътиборни ички чемпионатга қаратадиган бўлишди. Лекин ҳозирги пайтда АГМКнинг иши кўп ҳам юришаётгани йўқ. Чунки жамо бешта ўйиндан фақат биттасида зафар қучган.

Имкониятлар борасида "Насаф"ни юқори баҳоласа бўлади, чунки қаршиликлар биринчидан уйда ўйнайди. Иккинчидан, жамоанинг ўйин услуби АГМКникига нисбатан бирмунча шаклланган. Қосимов Олмалиқда янги жамоа тузишга ҳаракат қиляпти. Рўзиқул Бердиев эса охирги беш-олти йил ичида жамоага ўзи хоҳлаган ўйин услубини сингдира олди.  

2018 йил. Иккинчи босқич. "Насаф" - АГМК 2:2 

2018 йил. Биринчи босқич. "Насаф" - АГМК 0:2

2017 йил. "Насаф" - АГМК 1:0 

2016 йил. "Насаф" - АГМК 2:1

2015 йил. "Насаф" - АГМК 2:0


Қаршида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг учтасида "Насаф" ғолиб чиққан. АГМК эса фақат бир марта ўтган йилнинг биринчи босқичида Қаршидан ғалаба билан қайтиб кетган. Шунингдек, охирги ўйин 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан тугаган. Дарвоқе қаторасига икки учрашувдирки олмалиқликлар Қаршида ютқазишмаяпти. Бугун нима бўлишини эса ўйиндан кейин кўрамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика