Latest news

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  29 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Бугун футбол. "Металлург" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Металлург" - "Сўғдиёна"

Бугун Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Бекободда "Металлург" Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17:30да бошланади.

Олий лига. 10-тур. 12 май
«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), К. Расулов (Қарши).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Ўйиндан нима кутяпмиз?
"Металлург" кутилмаганда турнир жадвалида энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Бекободликлар ҳисобида атиги битта ғалаба бор. Шунингдек, улар икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлуб бўлишган. "Сўғдиёна" эса 9та ўйиндан 11 очко тўплаган ҳолда
10-ўринни эгаллаб турибди. Мазкур жамоалар ўртасида кечадиган баҳс ҳақида нима дейиш мумкин? Аввало ўз майдонида тўп тепаётган "Металлург" фақат ғалаба учун ўйнайди. Чунки жамоа яна очко йўқотадиган бўлса, янада мушкул вазиятда қолади. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишга уриниб кўради.

Факт
: Бугун "Металлург" жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонидаги бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўрт беллашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган. Рустам Мирсодиқов шогирдлари 4-турда "Шўртан"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган. Бошқа ўйинларда эса жамоа "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Динамо" ва "Бухоро"га имкониятни бой берган.

Факт: Шу пайтгача сафарда бешта учрашувда майдонга тушган "Сўғдиёна" дастлабки учтасида мағлуб бўлиб, кейинги иккита ўйинда дуранг ўйнади. Жиззахликлар "Қизилқум" ва "Динамо" майдонидан бир очко тўплаган ҳолда қайтишди. Агар бугун Даврон Файзиев шогирдлари ғалаба қозонадиган бўлса, бу "Сўғдиёна"нинг сафардаги илк ғалабаси бўлади.



Биласизми? "Металлург" олий лигада кетма-кет беш ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳисобида икки дуранг ва уч мағлубият бор. "Сўғдиёна" ўтган тур "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига хос шов-шувни юзага келтирди. Улар бунгача учта учрашувдан бери зафар қуча олишмаётганди.

Биласизми?
"Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши охирги учта баҳснинг иккитасида ғалаба қозонган. Жамоа ўтган йил 2:1 ҳисоби билан устун келган. 2015 йилги мавсумда эса ғалаба жиззахликлар томонидан бўлган.

05.03.2016

"Металлург" - "Сўғдиёна" - 2:1

26.08.2015
"Металлург" - "Сўғдиёна" - 1:2

14.05.2014

"Металлург" - "Сўғдиёна" - 4:2

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика