Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. "Насаф" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

Охирги пайтларда "Насаф"нинг ҳеч омади келмаяпти ва кўпчилик буни жамоадаги молиявий ҳолат билан изоҳламоқда. Балки шундайдир, балки бошқа сабаблари ҳам бордир. Лекин факт шуки, "Насаф" охирги бешта учрашувдан тўрттасида мағлубиятга учради.

Мусобақа жадвалида "Насаф" ўзига ярашмаган ўринни эгаллаб турибди: 7-ўрин. "Металлург" эса "Насаф"дан бир поғона юқорида бормоқда. "Металлург" шу пайтгача 19, "Насаф" 17 очко жамғарган.

Бекободликлар доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олишмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Бухоро" ва сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этганидан сўнг кетма-кет икки учрашувда ютқазиб қўйди. Охирги уй ўйинида эса "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Насаф" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа қаторасига саккиз беллашувда мағлубият нималигини билмади, бироқ шундан кейин уч бор мағлуб бўлди. Орада "Нефтчи" 2:0 ҳисобида ютган "Насаф" аввалги турда "Бухоро"га имкониятни бой берди.

Агар "Металлург" бугун ҳам ўз майдонида "Локо"га қарши ўйинини намойиш этадиган бўлса, "Насаф"га жуда қийин бўлади. Мабодо "Насаф"ғалаба қозонгудек бўлса, унда муваффақиятсизликлар гирдобидан чиқиб кетиши мумкин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика