Latest news

11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7

Бугун футбол. "Металлург" - "Динамо" News

Бугун футбол. "Металлург" - "Динамо"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бекободда "Металлург" Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. "Металлург" 7 очко билан 11, "Динамо" эса 6 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда келяпти. 

"Металлург" мавсумни ғалаба билан бошлади ва илк турдаги ғалаба ҳамон ягоналигича қолмоқда Жамоа ўшанда ўз майдонида АГМКдан 1:0 ҳисобида устун келганди. Шундан бери бекободликлар 6та ўйинда майдонга тушиб, 4 дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Жамоанинг тўплар нисбати 4-6

Бироз танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Динамо" ҳам ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонган. "Динамо" ўз майдонида "Локомотив"дан устун келганди. Қолган ўйинларда эса жамоа ҳисобида 3 дуранг ва 4 мағлубият бор. Тўплар нисбати 6-9

Биласизми? Ҳар икки жамоани ҳам бугунги кунда хорижлик мураббий бошқармоқда. "Металлург"да испаниялик Луисма Эрнандес ишлаётган бўлса, "Динамо"ни сербиялик Предраг Роган бошқаряпти. Бу томонлама ҳам бугунги ўйин қизиқ кечиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда чет эллик мураббийларнинг қўллайдиган тактикаси қизиқишни оширади. 

17 май, сешанба. 19:00

МЕТАЛЛУРГ – ДИНАМО

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Санжар Назаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика