Latest news

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  53

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" сафарда "Машъал"га қарши олий лиганинг 20-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувни ўтказади.

"Б.Вафоев" номидаги стадионда кечадиган баҳс соат 16:00да бошланади.

Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини.
МАШЪАЛ - ЛОКОМОТИВ
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов

Турнир жадвалидаги ўрни:
"Машъал" 11-ўринда (30 очко), "Локомотив" 1-ўринда (59 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 29 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Локомотив" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. Бугун Муборакда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Негаки иккала жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Чемпионат якунига етиб бораётган бир пайтда "Локомотив" учун ҳар бир ўйин муҳим. Чунки "темирйўлчилар"нинг мақсади битта: Олий лигада биринчи ўринни қўлга киритиш. "Машъал" эса кучли саккизликка кириш ҳақида ўйлаяпти ва бу йўлда уларга "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Шўртан" рақобат қилади.

Факт: "Машъал" иккинчи давранинг дастлабки тўрт турида ғалаба қозона олмади. "Газчилар" кейинги бешта учрашувдан учтасида зафар қучишди. Шу уч ғалабадан иккитаси Муборакдаги ўйинларда қайд этилди. Умуман олганда, "Машъал" ўз майдонида доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоа уй беллашувларида 23 очко тўплаган: 7 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбати 23-11. "Машъал" ўз майдонида "Металлург", "Нефтчи" ва "Қизилқум" клубларига ютқазган.

Факт: Охирги учта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган "Локомотив" бу сафар "Машъал"ни мағлуб этишга уриниб кўради. Бу ўйин "темирйўлчилар" учун сафардаги 12-баҳс бўлади. Шу пайтгача бўлиб ўтган сафар ўйинларида "Локо" 24 очкони қўлга киритган: 7 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати 26-14. "Локомотив" ҳозирча иккинчи даврада уч марта сафарда баҳс олиб бориб, шундан биттасида ғалабага эришди. "Олмалиқ" мағлуб этилган бўлса, "Нефтчи" билан дуранг ўйналди ва "Пахтакор"га имконият бой берилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика