Latest news

15:19ЎзЭл Классикосига превью  0 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  13 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Бугун футбол. "Машъал" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Машъал" - "Бунёдкор"

Бугун олий лигада 18-тур баҳслари якунига етади.

Чемпионлик учун курашаётган "Бунёдкор" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. 

Олий лига, 18-тур. 14 август

МАШЪАЛ - БУНЁДКОР

Бошланиш вақти - 18:30.


Бош ҳакам: Зокир Қодиров

Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 11-ўринда (19 очко), "Бунёдкор" 2-ўринда (40 очко). 

Очколар орасидаги фарқ - 21 очко. 

Таъриф: Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Иккинчи даврани кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган "Машъал" энди "Бунёдкор"дан очко олишга ҳаракат қилиб кўради. Ўз навбатида "Бунёдкор" чемпионлик учун курашмоқда ва жамоа Муборакда ғалаба қозонишна уриниб кўради. 

Факт: Айтиб ўтганимиздек, "Машъал" охирги иккита ўйинда имкониятни бой берди. Жамоа аввалига "Қизилқум"дан 0:1, кейин "Металлург"дан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради. "Машъал" иккинчи даврада ҳали тўп кирита олгани йўқ. Муборакликлар уйда ҳозирча 8та ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида ғалаба қозонишган ва уч марта ютқазиб қўйишган. Жамоа ўз уйида ҳали дуранг ўйнамаган. "Машъал"нинг уй учрашувларида тўплар нисбати 14-8. 



Факт: "Бунёдкор" иккинчи даврани мағлубият билан бошлади. Жамоа сафарда "Нефтчи"га ютқазиб қўйди. Кейинги турда эса "Сўғдиёна" мағлуб этилди. "Бунёдкор" ҳозирча сафарда тўққизта ўйин ўтказган бўлиб, шундан бештасида зафар қучган, уч бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. "Бунёдкор"нинг сафар беллашувларидаги тўплар нисбати 14-5. 



Факт: "Бунёдкор" ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаган, бироқ бир марта дуранг ўйнаган. Ва шу дуранг айнан "Машъал" билан кечган баҳсда содир бўлганди. Ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0. 

Эслатма: Кеча ўтказилган Ёшлар лигаси учрашувида "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика