Latest news

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  0 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  5 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум» News

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум»

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун «Локомотив» ўз майдонида «Қизилқум»га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида «Локомотив» 6та ўйиндан сўнг 6 очко билан 10-ўринда боряпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-10.

«Қизилқум» эса атиги 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Навоийликлар ҳисобида 1 дуранг, 5 мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 3-13. «Қизилқум» бу йил Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоа ўз очколарини карантингача дастлабки уч турда йиққан. «Локомотив»нинг иккита ғалабаси уйда «Андижон» ва «Бухоро» билан кечган баҳсларда қўлга киритилган, «Қизилқум» эса сафарда «Машъал» билан дуранг ўйнаганди.

Карантиндан сўнг негадир ҳар икки жамоанинг омади келмаяпти. «Локо»нинг кетма-кет уч мағлубияти «Металлург» (0:3), «Сўғдиёна» (1:2), «Бунёдкор» (0:2) билан ўйинларда қайд этилган бўлса, «Қизилқум» АГМК (0:1), «Қўқон-1912» (0:4) ва «Пахтакор» (0:2) билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Навбатдаги тўқнашув олдидан мезбон «Локомотив»нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан таркибда маҳоратли футболчилар кўпроқ. Лекин «Қизилқум» ҳам юқорига интилиш учун астойдил кураш олиб бормоқда. Бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беради.

P.S. «Локомотив» - «Қизилқум» баҳсини бугун соат 19:00дан бошлаб «Оилавий» телеканалида тўғридан тўғри томоша қилинг.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика