Latest news

20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  7 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Локомотив" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. 

Ўйин 19:00да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га "Нефтчи" жиддий қаршилик кўрсата оладими? Маълумки, "Локомотив" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Жамоа аксарият ўйинларни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда. "Нефтчи"нинг эса сафарда ўйини қовушмаяпти. Хўш, бугун фарғоналиклар "Локо" қаршилигини енга олишадими? 

Факт: "Локомотив" шу пайтгача уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 19-1. Кўриб турганингиздек, жамоа атиги битта гол ўтказиб юборган. "Темирйўлчилар" уйда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Обод" ва "Қизилқум" каби клубларни гол ўтказмасдан мағлуб этишган. 

Биласизми? "Локомотив" охирги олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа тўртта учрашувда ғалабага эришган бўлса, икки марта дуранг ўйнаган. 

Факт: Бугун "Нефтчи" сафарда 7-баҳсини ўтказади. Жамоа аввалги олтита беллашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Фарғоналиклар Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишган. Қолган ўйинларда икки дуранг ва уч мағлубият қайд этилган. "Нефтчи" сафарда ҳозирча 5 очко тўплаган. 

Биласизми? "Нефтчи" бу йил ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бунга қўлга киритилган атиги икки ғалаба ҳам мисол бўла олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика