Latest news

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 35 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Металлург" ҳисобида эса 23 очко бор ва бу жамоа 8-ўринда боряпти. 

Иккинчи даврада бешта ўйин ўтказган "Локомотив" иккитасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг ўйнади ва бир марта ютқазиб қўйди. "Металлург" эса учта беллашувда зафар қучиб, икки ўйинда имкониятни бой берди. 

Навбатдаги баҳс "Локо" учун ўз майдонидаги 11-учрашув бўлади. "Темирйўлчилар" уйдаги 10та ўйиндан 8тасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 22-5. "Локомотив" ўз майдонида ютқазмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Пахтакор". 

"Металлург" учун "Локо"га қарши баҳс сафардаги 10-учрашув бўлади. Бекободликлар сафарда шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонишган: 15-турда "Насаф" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. "Металлург" шунингдек 4 мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида кетма-кет 4 учрашувдан бери фақат ғалаба қозониб келяпти: "Сурхон" (5:1), "Сўғдиёна" (2:0), "Динамо" (2:0) ва "Насаф" (1:0). Мана шу тўртта учрашувда "Локо" рақиблар дарвозасига 10та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборган. 

Факт: "Металлург" биринчи даврада сафарда ғалаба қозона олмади. Бу жамоа иккинчи даврада "Насаф"ни мағлуб этганини ҳисобга олсак, "Локо"га қарши ҳам кескин қаршилик кўрсатиши кутиляпти. 

Эслатма: Бекободда кечган биринчи давра учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5 ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган. 

2018 йил. "Локомотив" - "Металлург" 1:0 

2017 йил. "Локомотив" - "Металлург" 3:1  

2016 йил. "Локомотив" - "Металлург" 4:1 

2015 йил. "Локомотив" - "Металлург" 1:1 

2014 йил. "Локомотив" - "Металлург" 5:1 

Кўриб турганингиздек, бешта ўйиннинг тўрттасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. "Металлург" "темирйўлчилар" дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмаган.

 

Cоcа Cола Суперлигаси. 19-тур

«Локомотив» - «Металлург»

15 сентябрь. «Локомотив» стадиони. 18:30


Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов. 

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Аббос Аҳроров

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика