Latest news

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  2 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди "Локомотив" мезбон сифатида тўп тепади. 

"Локомотив" стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. 

Бу ўйинларнинг 13тасида "Локомотив" зафар қучган, 4 марта "Андижон" ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. "Андижон"нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. "Локомотив" эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич "Локо" фойдасига 37-21. 

"Локомотив"нинг "Андижон" устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. "Андижон" ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган. 

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда "Локомотив" жами 42 очкони қўлга киритган. "Андижон" эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган. 

Бу йил ҳисобидан "Локомотив" дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа "Пахтакор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда "Қизилқум" билан 1:1, ундан кейин "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика