Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши News

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви билан олий лиганинг 21-турига старт берилади. Ўйин 18:00да бошланади

Турнинг бошқа учрашувлари эртага ўтказилади. Бугун иккинчи давра бошланганидан бери мағлуб бўлмаган "Бунёдкор" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали ғалабага эришмаган "Нефтчи" билан куч синашади. 

Жадвалдаги ўрни: "Бунёдкор" 6-ўринда 32 очко, "Нефтчи" 15-ўринда 13 очко. 

Жамоалар орасидаги фарқ клубларнинг олий лигада эгаллаб турган ўрнидан ҳам билиниб турибди. Ҳозирги "Нефтчи"га ҳавас қилиб бўлмайди, чунки жамоа пастки ўринлардан кўтарила олмаяпти, қолаверса, Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан бери "Нефтчи" ҳали ютмади. Иккинчи даврада ҳам шу аҳвол: учта мағлубият, икки дуранг. 

"Нефтчи" мағлубиятлари сабаби фақат ўзида деб ўйлаймиз. Негаки жамоа кучли ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, "Бухоро"га қарши кечган охирги баҳсда ҳам жуда пассив ҳаракат қилади. Гўёки ғалаба керак эмасдек. Тўғри, иккинчи таймда фарғоналиклар ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишга уриниб кўришди, лекин жамоада ўткир ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти. 

"Бунёдкор" иккинчи даврада ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа беш ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади ва икки бор дуранг ўйнади. Аммо охирги ўйинда "Бунёдкор"дан очиқчасига омад юз ўгирди. Жамоа Навоийда 2:0 ҳисобида ютаётиб якунда 3:3 ўйнади. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатоси кўринди, шу боис бугунги беллашувда яна Мурод Зуҳуров сўнгги чизиқни эгалласа керак.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафарда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, "Нефтчи"да жами ғалабалар сони фақат иккита. Биттаси уйда қўлга киритилган: 1:0, "Обод" устидан. 

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврада сафарда иккита ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди. "Пахтакор"дан олтита, "Қўқон-1912"дан учта. 

Биласизми? "Бунёдкор" иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувида гол ўтказмади, фақат охирги ўйинда "Қизилқум"дан учта тўп ўтказди. Агар бугун "Бунёдкор" зафар қучса, бу Қосимов қайтганидан сўнг жамоанинг олий лигада еттинчи ғалабаси бўлади. 

Х.Холиқов. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика