Бугун футбол. "Динамо" - "Сўғдиёна"
13 apr 2019 12:00
News
Бугун футбол. "Динамо" - "Сўғдиёна"
Бу турда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ушбу беллашувда томонларнинг кучи тенг баҳоланяпти.
Масумни дуранг билан бошлаган "Динамо" кейинги ўйинида мағлубиятга учраб, ўтган турда ғалабага эришди. Самарқандликлар уйда "Насаф" билан 1:1 қайд этишди. Шундан сўнг Термизда "Сурхон"га 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. 3-турга келиб эса жамоа "Металлург"дан 2:1 ҳисобида устун келди. Бугун "Динамо" ўз майдонида учинчи ўйинини ўтказади.
Факт: Бугун Даврон Файзиев "Динамо" бош мураббийи сифатида собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради.
"Сўғдиёна" чемпионатни ғалаба билан бошлаб кейинги икки турда мағлуб бўлди. Жиззахликлар 1-турда "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг Қаршига сафар уюштириб "Насаф"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кейинги турда эса жамоа ўз майдонида кутилмаганда Сурхонга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Факт: "Сўғдиёна" охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан 6та гол ўтказди. Бу эса рақиб ҳимоясининг бўшлигини кўрсатмоқда.
Кимнинг имконияти юқори? "Динамо" ўз уйида тўп тепишини ҳисобга олсакк, майдон эгаларида имконият юқорироққа ўхшаяпти. Лекин ҳозирги "Сўғдиёна"да олий лигада ўйнаш тажрибаси кўпроқ. Шундай келиб чиқиб имкониятларни 50/50 деса бўлади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments