Latest news

22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  0 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  10 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  30 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Шўртан"

Бугун Бухоро шаҳрида олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да старт олади.


«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
6 май 2017. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйин олдидан: Бугун "Шўртан" сафарда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак. Чунки ҳозирча сафар ўйинларида уч очко қўлга киритилгани йўқ. Ўз навбатида "Бухоро" ҳам ўз мухлислари қаршисида ғалаба учун кураш олиб боради.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бухоро" 13 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 9 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди. Жамоаларни ҳозирча тўрт очколик фарқ ажратмоқда.

Факт:
Бугун "Бухоро" ўз майдонида бешинчи учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги тўрт беллашувнинг фақат иккитасида ғолиб чиққан. Бухороликлар уйда "Олмалиқ" ва "Нефтчи"ни мағлуб этган ҳолда "Обод"га имкониятни бой беришган, шунингдек "Машъал" билан дуранг ўйнашган.

Факт: "Шўртан" сафардаги учта ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган. Дастлаб "Динамо"га, кейинги ўйинларда эса "Металлург" ва "Навбаҳор"га имконият бой берилган. Тўплар нисбати 2-8.

Биласизми? "Шўртан" олий лига клублари орасида сафар ўйинларида ҳали бирортаям очкони қўлга киритмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Уч ўйин - уч мағлубият.

Эсингиздами? Ўтган йил Бухорода кечган мазкур жамоалар иштирокидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика