Latest news

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Бугун футбол. "Бухоро" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 18:30да старт олади.

“Бухоро” (Бухоро) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов


Жадвалдаги ўрни: "Бухоро" 4-ўринда (16 очко), "Навбаҳор" 5-ўринда (16 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? Жадвалда бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бугун Бухорода мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳи бўлса ажаб эмас. Имкониятлар борасида майдон эгаларини бироз устун дея оламиз. Қолаверса, "Бухоро"нинг ўйини "Навбаҳор"га нисбатан бирмунча кучли.

Факт
: "Бухоро" шу пайтгача уйда фақат бир марта мағлуб бўлиб, учта беллашувда ғалаба қозонган. Шунингдек бир бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-3. "Бухоро" ўз майдонида "Олмалиқ", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келган. Қизиғи шундаки, "Бухоро" ютган ўйинларда гол ўтказмаган.  



Биласизми? "Бухоро" ўз майдонидаги ягона мағлубиятни 3-турда "Обод"дан қабул қилиб олган. Лекин ҳозир "Обод" қаерда-ю, "Бухоро" қаёқда...

Факт: "Навбаҳор"нинг сафардаги ишлари бир юришиб бир юришмаяпти. Жамоа ҳозиргача тўртта ўйин ўтказган бўлса, шундан фақат биттасида ғолиб чиққан. Самарқандда "Динамо" 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Сафар ўйинларида тўплар нисбати 2-3.

Биласизми? "Навбаҳор" сафардаги охирги икки ўйинида тўп кирита олмади. Бундан ташқари, бу жамоа кетма-кет учта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика