Latest news

08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  0 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  14 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Насаф"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади. Турнинг марказий баҳси Тошкентда "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечади.

Олий лига. 25-тур
БУНЁДКОР - НАСАФ
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Бошланиш вақти: 17:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (51 очко), "Насаф" 3-ўринда (51 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 0 очко.

Таъриф : Бу жамоалар ўртасидаги ўйинни шубҳасиз турнинг марказий баҳси дея оламиз. Негаки, иккала жамоа ҳам бир хил очко жамғарган, фақат "Бунёдкор" тўплар нисбатига кўра "Насаф"дан бир поғона юқорида турибди. Қаршида кечган биринчи давра баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. "Насаф"дан Эркин Бойдуллаев, "Бунёдкор"дан Шаҳзод Нурматов гол муаллифи бўлишган. Тошкентда бўладиган ўйинда ҳам кимнинг имконияти юқорилигини айтиш қийин. Аммо ўйлаймизки, жамоалар қизиқарли ва курашларга футбол намойиш этиб бера олишади.

Факт: "Насаф" иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди: хоҳ уйда, хоҳ сафарда. Қаршиликлар иккинчи даврани қаторасига олтита ғалаба билан бошлашди ва навбатдаги икки ўйинда дуранг ўйнашди. Ўтган турда эса "Металлург" 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Факт: "Бунёдкор" рақибидан битта кам ўйин ўтказган. Чунки бу жамоанинг "Олмалиқ" билан захирада ўйини бор. "Бунёдкор" иккинчи даврада ўтказган тўртта уй учрашувининг барчасини ғалаба билан якунлади. "Қалдирғочлар" "Қўқон-1912", "Обод", "Шўртан" ва "Сўғдиёна" клубларидан устун келишди. Қизиғи шундаки, мана шу тўрттала ўйин ҳам "Бунёдкор"нинг ўз стадионида эмас, балки ТТЙМИ стадионида ўтказилди.

Факт: "Бунёдкор" бу йил иккинчи давра ҳисобидан биринчи бор ўз майдонида тўп тепади. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган аввалги тўрт учрашувда "Бунёдкор" рақиблари дарвозасига жами 9та гол уриб, битта тўп ўтказган. Жамоа бугун ўзининг стадионида "Насаф"ни мағлуб эта оладими? Буни ўйин якунлангач билиб оламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика