Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  129 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Бугун финал. "Милан" Италия кубогини қўлга кирита оладими? (Превью) News

Бугун финал. "Милан" Италия кубогини қўлга кирита оладими? (Превью)

Бугун Италия кубоги финали доирасида "Ювентус" "Милан"га қарши баҳс олиб боради.

"Ювентус" – "Милан"
Чоршанба, 9 май, 00:00.
Рим, Стадио Олимпико.
Бош ҳакам –
Антонио Дамато

Агарда барчасини расмий тарзда ифодаласак, "Юве" ҳали чемпионликка эришмади. Тўғри, туринликлар вазифани деярли ҳал қилиб қўйишган. Бироқ олдинда ишни якунлаш ҳам керак. Икки жамоа ҳам сўнгги уч учрашувида икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. "Милан" айни дамда чемпионатнинг 6-поғонасини эгаллаб турибди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 173 учрашувда майдонга тушишган. Турин жамоаси 64, "Милан" эса 49 бора ғалабага эришган. 60 баҳсда эса дуранг қайд этилган.
"Юве" 241 учрашувда гол урган ва 221 гол ўтказиб юборган.
"Милан"нинг энг йирик ғалабаси 7:1, "Ювентус"да эса бу натижа 6:1га тенг.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Ўйинда қатнашмайди: Кьеллини, Хеведес – Конти.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Ювентус" сўнгги тўрт Италия кубоги финалида ғолиб бўлган. "Милан" эса бу совринни сўнгги бора 15 йил олдин қўлга киритган.
- "Ювентус" Италия кубоги доирасидаги сўнгги 5 учрашувда гол ўтказиб юбормади.
- "Милан" Италия кубоги доирасидаги сўнгги уч баҳсда дуранг қайд этди.
- "Ювентус" барча турнирларда "Милан"га қарши ўтган сўнгги 4 баҳсда ғалабага эришди.
- "Милан" Кубокдаги сўнгги 3 баҳсда гол киритмасдан ғолибга айланди.
- "Ювентус" "Милан"га қарши ўтган сўнгги 4 баҳсда камида иккитадан гол урмоқда.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика