Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади News

Бугун ФИФА магистратурасини якунлаётган ўзбекистонлик мутахассис ташкилот олдида диплом ишини ҳимоя қилади

"CIES International Centre for sport studies" ва ФИФА ҳамкорлигида ташкил қилинган магистратурасини муваффақиятли битирган Аҳмед Тиллаев, бугун кўплаб мартабали спорт раҳбарлари қаршисида диплом ишини ҳимоя қилади.

2 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолит олиб борган, 2021 йил мураккаб имтиҳонлардан ўтган ҳолда ўқишга қабул қилинган эди.


Мазкур билим даргоҳини ҳар йили 32 нафар киши битиради. Унга кириш учун эса минглаб мутахассислар ариза топширади. 1 йил давом этадиган ўқишларнинг бари Европада, турли мамлакатларда, турли ташкилотларда бўлади. Улар орасида, ФИФА ва УЕФАнинг штаб квартираси, CAS WADA ташкилоти, Англия Премьер Лигаси жамоаларидан "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед", "Лестер" ҳамда Италиянинг "Милан" ва "Интер" жамоалари. Маърузаларни эса шаҳсан Жанни Инфантино каби оброли мутахассислар ўқиди. 


Шу кунгача мазкур ФИФА магистратурасини битирган талабаларга тайёр иш доим топилган. Тез кунда ҳамюртимиз ҳам халқаро ташкилотларда фаолияти бошлаши кутиляпти. Ҳозирча бу сир. Унинг бугунги диплом мавзусини жами тўрт нафар талаба биргаликда ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик мутахассисдан ташқари, Сенегал, Шимолий Африка ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар, "Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?" мазмунида ўз илмий изланишлари асосида диплом ишини ҳимоя қиладилар. Ҳаммамизга маълум, Африка футболчиларига бўлган талаб натижасида, энг сара футболчилар ўз фаолиятларини Европада давом эттиришни истайдилар. Маҳаллий чемпионат натижада кучсизланиб бораверади. Диплом ишининг қисқача мазмуни, топ футболчилар кетган тақдирда ҳам миллий футболни қандай қилиб сифатли савияга олиб чиқиш. Бунда ички чемпионат тизимидан тортиб, маркетинг соҳасидаги анча қўлланмалардан фойдаланган.



Суратдаги 32 нафар талаба тўрт нафардан, жами 8та гуруҳга бўлинган ҳолда бир-биридан қизиқ мавзуларни олиб чиқадилар. Улар 2021/22 йилги ўқув курсининг талабалари. Мавзулар қуйидагича:

1. Қандай қилиб маҳаллий футболни брендга айлантириш мумкин? Футбол индустриясида ребрендинг таҳлиллари.

2. Премьер лигадаги спортчиларнинг ижтимоий тижорат соҳасидаги фаолиятларини таҳлил қилиш.

3. Спорт ташкилотлари, аёллар спортидаги, оналик ва ҳомиладорлик жараёнига ёндошуви.

4. Фанат: Қитъалараро таҳлил, мафкуравий мотивациялар, "ультрас" мухлисларнинг таъсири.

5. Футбол ҳақидаги ҳужжатли фильмларнинг таъсири. Дарсликларни аёллар футболидаги таъсири ва унда қўллаш.

6. Фильм, мусиқа, : Қандай қилиб футбол одамларга байрам улашади?

7. Қандай қилиб мусиқа турли спортларга мухлисларни жалб қилиши мумкин? Ёзги Олимпия ўйинларида мухлислар ташрифининг таҳлили.

8. Қандай қилиб Ғарбий Африкада футбол академиялар нафақат Европа футболи учун, балки маҳаллий футболга ёрдам бериши мумкин?


Диплом ишларини ҳимоя қилиш бошланди. Инглиз тилини биладиганлар уни тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин.


Бугунги диплом ишида 1982 йилдан 2016 йилгача ФИФА томонидан ташкил қилинган 9та жаҳон чемпионатини ўтказишда бош-қош бўлган, ФИФАнинг мусобақалар ўтказиш собиқ бўлим бошлиғи Вальтер Гагг ҳам иштирок этади.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика