Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Бугун Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” старт олади News

Бугун Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” старт олади

Мана ҳаш-паш дегунча 2017 йилнинг биринчи ойи ҳам ўз якунига етиб бормоқда.

Айни дамда мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Футбол мухлислари учун эса ҳақиқий байрам бошланди. Бугундан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақаси старт олади. Фарғона шаҳридаги бир қатор стадионларда бўлиб ўтадиган ўйинлар қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.

Мусобақа ташкилотчилари Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси саъий-ҳаракати билан мусобақа халқаро мақомига эга бўлганини таъкидлаш жоиз. Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада иштирок этаётгани боис, “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” ҳам халқаро мусобақалар қаторидан ўрин оладиган бўлди.

Мухлислар ҳам турнирни сабрсизлик билан кутишаётгани бор гап. Барча ишқибозларни ўйинларга таклиф этиб қоламиз.


Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:
“А” гуруҳи
26 январь

Ўз Донг Жу – Истиқлол  соат 14:30  Истиқлол стадиони
 
“С” гуруҳи
26 январь

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ  соат 11:00  Нефтчи СК стадиони
Баркамол авлод – Фаровон  соат 14:30  Нефтчи СК стадиони
 
“Д” гуруҳи
26 январь

Цементчи-2 – Қўқон-1912-2  соат 11:00  ФарДУ СМ
Машъал-2 – ФарДУ  соат 14:30  ФарДУ СМ
Ўз Тонг Хонг Ко – Сирдарё ё.т.ж  соат 11:00  Нефтчи ФМ
 
Ўйинлар ўтадиган стадионлар билан танишинг: Фарғона Давлат университетига қарашли спорт соғломлаштириш мажмуаси (ФарДУ СМ, собиқ Марказий ўйингоҳ), Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси (Нефтчи СК), “Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби (Нефтчи ФМ) ҳамда “Истиқлол” стадионидаги сўнъий майдонларда бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика