Бугун Европада учта "классико" бор
28 oct 2018 12:40
News
Бугун Европада учта "классико" бор
Эътиборлиси бугун бир йўла учта мамлакатда "Классико" бўлади. "Классико" деб ўз тарихида ҳеч қачон қуйи лигага тушиб кетмаган жамоалар ўртасидаги баҳсга айтилади.
Голландияда 33 карра чемпион "Аякс" ва 15 карра чемпион "Фейеноорд" ўзаро куч синашишади. Бу баҳс "Де Классикер" деб номланади. Мазкур жамоалар айни пайтда мусобақа жадвалида кучли учликда боришмоқда.
Испанияда барчага маълум ва машҳур "Эль-Классико" бўлиб ўтади. Каталонияда "Барселона" Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади.
Ниҳоят Францияда "Марсель" ва ПСЖ ўртасидаги "Ле Классике" бўлиб ўтади. Парижликлар дастлабки 10та турда 10та ғалабага эришиб ишонч билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.
18:30 - "Аякс" - "Фейеноорд"
20:15 - "Барселона" - "Реал Мадрид"
01:00 - "Марсель" - ПСЖ
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments