Latest news

20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  2 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  16 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  5 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади News

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади

3 ой давом этган музокаралардан сўнг икки томон раҳбарлари 29 ноябрь куни Бонн шаҳрида учрашув белгиладилар.

"KOMM MIT" компанияси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Германия футбол Иттифоқи билан ҳамкорликда, 8 - 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европада турнир ва фестиваллар ташкил этади.

Компания 7та давлатда, Испания, Италия, Хорватия, Германия, Голландия, Франция ва Австрияда ўз турнирларини ўтказади. Унда 30 мамлакатдан, 1300та жамоа йил давомида "KOMM MIT"нинг мусобақаларида иштирок этади.

"Championat.asia" томонидан сўнгги икки йилда ўтказиб келинаётган футбол фестиваллари ва ундаги жамоалар компания учун қизиқ бўлди. Ҳозирча икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида оғзаки келишувга эришилган. Бугунги музокаралардан сўнг у расмий кўриниш олади.

Унга кўра, "KOMM MIT" билан ҳамкорликда ишлайдиган жамоалар Ўзбекистондаги мусобақаларда, "CA" билан ишлайдиганлар эса Европадаги турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Германиядаги сафар давомида, Тошкентда немис футбол андозасида футбол мактабини очиш борасида ҳам келишув бўлади. Хабарингиз бор, ёз ойида Германиянинг Шлотхайм шаҳрида жойлашган "JFL" болалар академияси раҳбари ва катта мураббий Тошкентда бўлиб, юртимизда ўз филиалларини очиш ниятида эканликларини айтиб ўтган эдилар. Мазкур лойиҳа март ойида старт олади.

Режага кўра, январь ойидан 2006, 2007/08 ва 2009/10 йиллардан иборат учта гуруҳ учун ёш футболчилар учун танлов бошланади. Февраль ойининг дастлабки икки ҳафтасида 4 нафар ўзбекистонлик мураббийлар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтишлари кўзда тутилган.

Шунингдек, Наманганда очилаётган "Odil Junior" футбол мактаби ҳам немис андозаси асосида ишлаши кўзда тутилаяпти. Бу борадаги якуний қарор, декабрь ойи сўнггида Одил Аҳмедов ва Наманган вилоятининг мутасаддилари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин ҳал бўлади.

22 декабрь куни лойиҳа муаллифларидан бири Дилшод Қориев "JFL" болалар академияси раҳбарияти билан ҳал қилувчи музокараларни олиб бориш учун Шлотхаймга ташриф буюради.

Бизни 2017 йилда қизиқ лойиҳалар кутаяпти, энди фарзандларингиз ҳам биз билан!

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика