Latest news

14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  3 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   5 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  19 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   10 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  3 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  12 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0

Бугун байрам, "CA" 4 ёшда! News

Бугун байрам, "CA" 4 ёшда!

Роппа роса 4 йил аввал сайтимиздаги илк хабарлар омма эътиборига ҳавола қилинганди.
Бугунга келиб, ўзбек футболида ўзининг росмана ўрнига эга бўлиб олган сайтимиз минглаб ўқувчиларига эга.

Мана энди биз сайтнинг бемалол ўзбек футболида ўз ўрни бор деб айта оламиз. Мини футболдан тортиб, назардан четда қолган биринчи лигагача, суратлар-у, олий лига лауреатларигача. Турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг гоҳ Ўзбекистонда, гоҳ чет элда бўлиб ўтадиган мусобақаларигача кечикмай хабар бериб келаётган сайтимиз бор. Бунинг замирида ҳазилакам бўлмаган катта меҳнат ётибди.

Бу борада устозларнинг ўгити-ю, шогирдларнинг меҳнати, Ўзбекистон футболи бўйлаб орттирган танишларимизнинг қўллаб-қувватлаши ва деярли барча ташкилотлар билан ўрнатган алоқаларимиз иш берди деб айтган бўлар эдим.

Умуман олганда, 4 йил жуда оз муддат, аммо қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, оз ишланмаганини кўрамиз. Балки сайтда чиқаётган хабарлар сизлар учун оддий кўриниши мумкин, аммо ҳар бир хабар ва мақоланинг ортида турадиган масъулият, баъзи клубларнинг "қийшайиши", мураббийларнинг кесатиши-ю, футболчиларнинг нолиши. Мухлисларнинг "тош отиши"дан тортиб, асабингизни бузилиши... Эҳ-ҳе деб юборасан киши. Аммо бизга ўз касбимиз ёқади, футболчи бўла олмаган, аммо футбол ичида яшаётган соҳа вакилларимиз!

Бизнинг сайтда ўқувчилар шунчаки "коммент" қолдирмайдилар, бизнинг сайтда улар бир оила. Умуман олганда, футболимиздаги деярли барча мураббийи-ю, футболчилар сайтимизнинг ўқувчилари ҳисобланади.

Яқин кунларда сизлар учун, мега совғамиз бор! Бунинг учун биз билан бўлинг!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика