Latest news

12:33Танташев ФИФА семинарида  0 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади News

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади

Бугун Англия Премьер-лигасида иккинчи тур беллашувларига старт берилди.

Олдинроқ, "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Қуйида бугун бўлиб ўтадиган қолган учрашувларни келтириб ўтамиз.

АПЛ, 2-тур
"Борнмут" – "Уотфорд"

19.08.2017, 19:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Роджер Ист (Уилтшир)

Қизиқ:

- "Борнмут" клуби "Уотфорд"га қарши охирги еттита ўйинда мағлуб бўлмаган (1 ғалаба, 6 дуранг);
- Бу жамоаларнинг АПЛда ўтказган ўзаро тўртта ўйинида ҳам дуранг қайд этилган;
- "Уотфорд" ҳужумчиси Трой Дини "Борнмут"га қарши охирги еттита баҳсда 5та гол урган ва битта голли пас берган.



"Бернли" – "Вест Бромвич"
19.08.2017, 19:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Қизиқ:

- "Бернли" ҳужумчиси Сэм Воукс АПЛда охирги олтита ўйинда еттита гол урди;
- Агар бугун "Бернли" ғалаба қозонса, 1973-1974 йилги мавсумдан кейин илк бор элитани иккита ғалаба билан бошлаган бўлади. Агар Вест Бромвич" ютса, улар буни 1978-1979 йилги мавсумдан кейин биринчи бор уддалашган бўлишади.



"Лестер" – "Брайтон"
19.08.2017, 19:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Ли Проберт (Уилтшир)

Қизиқ:

- Бу жамоалар "Лестер" Чемпионшипда ғолиб чиққан 2013-2014 йилги мавсумда икки бор тўқнаш келишган. Қизиғи, ўшанда ҳар иккала қарама-қаршиликда ҳам "Брайтон" устун чиққан;
- "Лестер" Премьер-лига дебютантларига қарши охирги 12та уй учрашувида мағлуб бўлмаган (7 ғалаба, 5 дуранг).



"Ливерпуль" – "Кристал Пэлас"
19.08.2017, 19:00
"Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг ўзаро ўтказган охирги 10та ўйинида ҳар икки томон ҳам гол уришни уддалаган. Ана шу учрашувларда мухлислар ўртача 3.9тадан гол кўришган;
- Бугун "Кристал Пэлас" АПЛда "Энфилд Роуд"дан кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба билан қайтган тарихдаги биринчи жамоага айланиши мумкин;
- Кристиан Бентеке Премьер-лига доирасида "Энфилд"га меҳмон жамоа ўйинчиси сифатида келган охирги 3та ўйинида 5та гол урган. Бельгиялик бошқа стадионларда бунчалик кўп тўп киритмаган.



"Саутгемптон" – "Вест Хэм"
19.08.2017, 19:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

Қизиқ:

- Бугун Саутгемптон" 2011 йилнинг апрелидан буён АПЛда кетма-кет 4та ўйинни уйда ўтказган биринчи клуб бўлади. Сўнгги бор "Блэкпул" чемпионатда қаторасига 4 ўйинни уйда ўтказган;
- "Вест Хэм" сардори Марк Нобл чемпионатда "Саутгемптон"га бешта гол урган, бу жамоадаги исталган ўйинчидан кўп.



"Сток Сити" – "Арсенал"
19.08.2017, 21:30
"Британниа"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

Қизиқ:

- "Сток Сити" АПЛда "Алсенал"га қарши ўтказган охирги 7та уй ўйинида бор йўғи бир маротаба мағлуб бўлган (3 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Арсенал" 2009-2010 йилдан кейин илк бор мавсумни иккита ғалаба билан бошлаши мумкин;
- Александр Лаказетт Премьер-лигадаги дастлабки иккита ўйинида гол урган биринчи "тўпчи" бўлиши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика