Latest news

08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  0 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  2 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  43 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  16 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  7 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  3 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  1 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  33

Бугун Англияда футбол. "Челси" - "Лестер" News

Бугун Англияда футбол. "Челси" - "Лестер"

Бугунг Англия Премьер-лигасида 8-тур баҳсларига старт берилади. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Лестер" сафарда "Челси" меҳмони бўлади.

Англия Премьер-лигаси. 8-тур
ЧЕЛСИ - ЛЕСТЕР СИТИ
Бошланиш вақти
: 16:30

Турнир жадвалидаги ўрни: "Челси" 7-ўринда (13 очко), "Лестер" 12-ўринда (8 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 5 очко.

Таъриф: Бу турда мамлакатнинг амалдаги чемпиони билан аввалги чемпион ўзаро баҳс олиб боришади. Ҳозирча имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Фақат бироз устунлик майдон эгалари "Челси" томонида бўлиши мумкин. Ҳозирча иккала жамоа ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Натижада турнир жадвалида ўрта ўринларда боришмоқда.

Факт: "Челси" ўз майдонида учта учрашув ўтказиб, ҳозирча шундан иккитасида ғалаба қозонди ва бир бор мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Вест Хэм" ва "Бернли"дан устун келган ҳамда "Ливерпул"га имкониятни бой берган.

Факт: Янги мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган Антонио Конте шогирдлари кейинчалик учта турда ғалаба қозона олишмади. Фақат охирги баҳсда "Халл Сити" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Факт: "Лестер" ўтган мавсум 38та ўйиндан фақат учтасида мағлуб бўлганди. Жамоа бу гал еттита ўйинда майдонга тушган бўлса, аллақачон уч бор ютқазишга улгурди. Ва қизиғи, учала мағлубият ҳам сафар беллашувларида рўй берди. "Лестер" сафарда "Халл Сити", "Ливерпуль" ва МЮга имкониятни бой берган.

Факт: "Лестер" охирги иккита сафар ўйинида бир хил 1:4 ҳисоби билан мағлуб бўлди. Жамоа сафарда ҳозирча учта гол уриб, ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборган.

Факт: Ўтган мавсум "Челси" ўз майдонида бу жамоа билан 1:1 ҳисобини қайд этган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика