Latest news

12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  5 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  36 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2

Бугун Андижонда катта футбол! News

Бугун Андижонда катта футбол!

Tags :  Андижон
Ҳақиқий шиддатга бой ва жангавор футбол кўришни истайсизми? У холда сизни бугун Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.

Маълумки, мамлакатимизда мухтарам президентимиз ташаббуси билан миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган эътибор янада ортди. Хусусан, Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда футболга катта эътибор қаратмоқда.

Шахсан Шуҳратбек Қўшақбаевичнинг ташаббуси билан Андижон видлоятида илк бор ўз маҳалла ўрамида яшовчи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича «Вилоят хокими Кубоги» мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунига етди. Эндиги навбат финал учрашувига. Унда Андижон шаҳрининг “Бунёдкор” ва Андижон туманининг “Жохонобод” маҳалла жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.
Шиддатга бой ва жангавор руҳда кечиши кутилаётган финал учрашуви олдидан “Соғлом авлод” стадионида соат 18:00дан бошлаб, концерт дастури старт олади. Унда вилоятимизнинг бир қатор таниқли хонандалари ўзининг дилтортар қўшиқлари билан стадионга ташриф буюрганларга хуш кайфият улашади. Стадионга кириш бепул. Мусобақа иштирокчилари кўплаб қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланади.
Айтганча финал учрашувини Суперлига ҳакамлари: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов бошқариб борадиган бўлди.

Шунингдек мазкур финал учрашувига Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи ташриф буюриб, совриндорларни тақдирлайди.  

Шундай экан футбол ишқибозларини финал учрашувига чорлаймиз!


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика