Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Бугун 18:15. Хитой U-23 - Ўзбекистон U-23 News

Бугун 18:15. Хитой U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида 2-тур баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2-турни Хитой қарши ўтказишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Учрашув Сонгхла шаҳридаги "Тинсуланон" стадионида бўлиб ўтади.


ДАСТЛАБКИ ТУРДАГИ НАТИЖА

Мусобақанинг 1-турида Ўзбекистон олимпиячилари Эрон билан ўйнашди. Ислом Қобилов биринчи тайм сўнггида Бобир Абдихолиқов ишлаган пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Бунга форслар иккинчи тайм бошида жавоб беришди - 1:1. 

Хитой эса илк турни Жанубий Кореяга қарши ўтказди. Қизиқарли ва ҳужумларга бой ўтган баҳс тақдирини биргина гол ҳал қилди. 90+3 дақиқада кореяликлар Хитой дарвозасини ишғол этишди ва ғалабани илиб кетишди - 1:0. 



ЎЙИНДАН ОЛДИНГИ ФИКР

"Дастлабки ўйинни дуранг билан бошладик. Сезиб турибмиз, бутун халқимиз биздан бу ўйинда ғалаба кутишган эди. Аммо ўйин анча қийин кечди. Ёпиқ ўтган ўйин сабаб ўзимизнинг 100 фоизлик ўйинимизни кўрсата олмадик. Энди иккинчи ўйинда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳар куни видеотасвирлар орқали рақибнинг ожиз ва кучли томонларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз", - дейди терма жамоамиз дарвозабони Абдувоҳид Неъматов.



ХИТОЙНИНГ U-23 ОСИЁ ЧЕМПИОНАТЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ
2014 йилги дастлабки U-23 Осиё чемпионатида Хитой жуда ёмон иштирок этган. Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Ироқ билан бир гуруҳдан жой олган чин юрти вакиллари учала баҳсда ҳам ютқазиб қўйишганди.

Қизиғи 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада ҳам хитойликлар умуман очко ололмай уйга қайтишган. Қатар, Сурия ва Эронга имконият бой берилган.

2018 йилги Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтган. Ўз уйида ўтган мусобақада хитойликлар ниҳоят биринчи бор очко олишган. Уммон 3:0 ҳисобида мағлуб этилган. Бироқ кейин Ўзбекистон ва Қатарга имконият бой берилган. Шу тариқа мезбонлар 3 очко билан гуруҳда 3-ўринни банд этишган.

Юқорида ёзилганидек бу икки жамоа U-23 Осиё чемпионатларида икки бор тўқнаш келишган. Ҳар иккала баҳсда ҳам Ўзбекистон ғолиб бўлган. 2014 йилги учрашувда вакилларимиз Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига ғалаба қозонишган - 2:1.

2018 йилдаги ўзаро ўйинда эса Ҳожиакбар Алижоновнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирган.


ХИТОЙНИНГ 2019 ЙИЛДАГИ ЎЙИНЛАРИ

U-23 Осиё чемпионати саралаши
Хитой - Лаос 5:0
Хитой - Филиппин 8:0
Хитой - Малайзия 2:2

Ўртоқлик учрашувлари:
Хитой - БАА 1:2
Хитой - Ирландия 1:4
Хитой - Баҳрайн 4:1
Хитой - Мексика - 0:1
Хитой - Чили 1:2
Хитой - КХДР 1:1
Хитой - Вьетнам 0:2
Хитой - Иорания 2:0
Хитой - Индонезия 2:0
Хитой - Саудия Арабистони 0:0
Хитой - Таиланд 0:1
Хитой - КХДР 0:1



Ўзбекистоннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), 12.Машхуржон Муҳаммаджонов ("Насаф"), 21.Низомитдин Зиёвутдинов (АГМК).

Ҳимоячилар: 2.Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 5.Дилшод Саитов ("Насаф"), 13.Шерзод Насруллаев ("Насаф"), 15.Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), 19.Илҳом Алижонов ("Навбаҳор"), 20.Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), 6.Азиз Ғаниев ("Насаф"), 7.Шароф Мухитдинов ("Насаф"), 8.Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), 9.Жасурбек Яхшибоев (АГМК), 14.Аброрбек Исмоилов ("Сурхон"), 17.Ислом Кенжабоев ("Насаф"), 18.Достон Ибрагимов ("Қизилқум"), 22.Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), 23.Ойбек Бозоров ("Насаф").

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), 11.Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), 16.Азизбек Амонов ("Локомотив").




Хитойнинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Дарвозабонлар: 1.Ли Гуанси ("Шандонг Луненг"), 12.Чен Веи ("Шанхай СИПГ"), 22.Занг Ян ("Жиангсу Сунинг")

Ҳимоячилар: 2.Тонг Леи ("Зеижанг Гринтаун"), 4.Веи Зен ("Шанхай СИПГ"), 5.Зу Ченжие ("Шанхай Шеньхуа"), 6.Хуанг Конг ("Шандонг Луненг"), 14.Зао Жианфеи ("Шандонг Луненг"), 15.Фенг Бохуан ("Гуанчжоу Эвергранд"), 16.Янг Шуаи ("Чонгкинг Лифан"), 18.Жианг Шенглонг ("Шанхай Шеньхуа"), 20.Дилмурат Мавланяз ("Чонгкинг Лифан")

Ярим ҳимоячилар: 3.Хуанг Зенгю ("Гуанчжоу РФ"), 8.Дуан Лиую ("Шандонг Луненг"), 21.Занг Лингфенг ("Жиангсу Сунинг")

Ҳужумчилар: 7.Янг Лию ("Гуанчжоу Эвергранд"), 9.Занг Юнинг ("Бейжинг Гоан"), 10.Ху Жингханг ("Шанхай СИПГ"), 11.Чен Бинбин ("Шанхай СИПГ"), 13.Зоу Жунчен ("Шанхай Шеньхуа"), 17.Хуанг Зичанг ("Жиангсу Сунинг"), 19.Тиан Хин ("Шандонг Луненг"), 23.Чен Пу ("Шандонг Луненг")



ҲАКАМЛАР

Учрашувни қатарлик Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Ал Жассим 1987 йилда туғилган ва 2013 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон учрашувида қатарлик Ҳамис Ал Марри бош ҳакам бўлганди, Абдулраҳмон Ал Жассим захира ҳаками сифатида ишлаган эди.



U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 2-тур
Хитой - Ўзбекистон
12 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Ҳамис Ал Кувари (Қатар)
VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али ва Муҳаммад Абдулла ҲАсан Муҳаммад (иккиси БАА)



China U23

AFC U23 Championship Grp. C . Round 2

12/01/2020, 18:15

2
:
0
Finished

Uzbekistan U23

45'
90'


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика