Latest news

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  4 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Бугун 17:00. Ўзбекистон - Яман News

Бугун 17:00. Ўзбекистон - Яман

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги иккинчи ўйинни ўтказади.

Вакилларимизга Яман терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 17:00да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бошланади. 


ҲАКАМ

Мазкур ўйинни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошқариб боради. Маълумот учун, Ҳаттаб 1989 йилда туғилган.


ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия). 


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Дастлабки икки баҳс ЖЧ-1998 саралаши доирасида, кейинги икки ўйин эса ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўтказилган.


Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол:
Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар:
Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.

Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол:
Александр Гейнрих 51, - 1:0.

Яман - Ўзбекистон 1:3
Голлар:
Ал Сарори 90+2 - Азизбек Ҳайдаров 7, Сервер Жепаров 31, Станислав Андреев 50.


Демак, Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги тўқнашувларда вакилларимизнинг натижалари ажойиб: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати - 10:2. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 10 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.


ЧИПТАЛАР

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин. 

 

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм. 


ЎЙИНДАН ОЛДИН


Кеча икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. 

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"         

Яман терма жамоаси устози: "Шомуродовни тўхтатишга ҳаракат қиламиз"        


Шу билан бирга жамоалар ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди.

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        

Эртанги баҳс олдидан Яман терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


 

Uzbekistan

Sanjar Kodirkulov - 2', Eldor Shomurodov - 33', Jamshid Iskandarov - 53', Islom Tuhtahujaev - 72', Igor Sergeev - 90'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 3

10/10/2019, 18:00

0
:
5
Finished

Yemen

Stadium: 28571 spectators

45'
90'
2'  Sanjar Kodirkulov
33'  Eldor Shomurodov
53'  Jamshid Iskandarov
57'  Jamshid Iskandarov (Odil Akhmedov)
72'  Islom Tuhtahujaev
75'  Farrukh Sayfiev (Ikrom Alibaev)
76'  Otabek Shukurov
79'  Eldor Shomurodov (Igor Sergeev)
90'  Igor Sergeev
48'  Ahmed Maher (Essem Al-Worafi)
56'  Essem Al-Worafi
71'  Emad Mansoor (Mohammed Fouad)
85'  Mudir Abdurabu (Mohammed Salem)

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика