Latest news

21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  1 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  2 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  2 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  3 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  1 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  10 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  6 17:35Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди: "Рома" "Атлетик" билан, МЮ "Реал Сосьедад" билан рўбарў келади  6 17:21"Сурхон" навбатдаги трансферини эълон қилди  1 16:58"Милан" ўсишдан тўхтаб қолган Леауни сотмоқчи  6 16:32Суперлига 1-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди. "Пахтакор" – "Машъал" ўйини қолдирилди  45 16:23ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Ливерпуль" ПСЖ билан ўйнайди!  93 16:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди!  6

Бугун 16:45. Сингапур - Ўзбекистон News

Бугун 16:45. Сингапур - Ўзбекистон

Бугун ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Тошкент вақти билан соат 16:45да Сингапурдаги "Миллий" стадионда майдонга тушади.  


ҲАКАМ

Мазкур ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Шен Йинҳао. Унга қанотларда ҳамюртлари – Сонг Циангюн ҳамда Жанг Ченг ёрдам беришади. Захира ҳаками – Жанг Лей.

"D" гуруҳи
15 октябрь | 16:45
"Сингапур Миллий стадиони"
СИНГАПУР – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам
: Шен Йинҳао (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонг Циангюн (Хитой), Жанг Ченг (Хитой).
Захира ҳаками: Жанг Лей (Хитой).
Назоратчи: Ала Ал Абади (Ироқ).
Комиссар: Каня Кеомани (Лаос).


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. ЖЧ-2010 саралаши доирасида кечган баҳсларнинг биринчиси Сингапурда кечган ва унда терма жамоамиз 7:3 ҳисобида ғалабага эришган. Жамоамиз сафида Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров (2та), Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов ва Максим Шацких мезбонлар дарвозасига гол уришган.

Тошкентдаги баҳсда Александр Гейнрих томонидан урилган ягона гол жамоамизга қийин ғалабани келтирганди. Кейинроқ ФИФА бу баҳс натижасини бекор қилган ва Сингапурга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзган. Бунга Сингапур сафида майдонга тушиши мумкин бўлмаган футболчи ўйнагани сабаб бўлганди.

Демак, Ўзбекистон иккала ўйинда ҳам Сингапурни мағлуб эта олган. Тўплар нисбати ФИФА ҳисоб-китобига кўра 10:3. Аслида эса Сингапур дарвозасига 8та гол урганмиз ва 3та тўп ўтказиб юборганмиз.

02.06.2008 - Сингапур - Ўзбекистон 3:7
Голлар:
Александр Дурич 16, Фаҳрудин Мустафич 31, Жон Уилкинсон 73 - Тимур Кападзе 10, Виктор Карпенко 22, Сервер Жепаров 34, 44, Виталий Денисов 42, Азиз Ибрагимов 62, Максим Шацких 88.

07.06.2008 - Ўзбекистон - Сингапур 1:0 (3:0 техник ғалаба)
Гол:
Александр Гейнрих 80


ГУРУҲДАГИ ВАЗИЯТ

"D" гуруҳида 3та турдан сўнг Саудия Арабистони ва Сингапур 4тадан очко билан пешқадам бўлиб туришибди. Ўзбекистон ҳамда Фаластин ҳисобида 3тадан очко бор. 2 очкога эга Яман гуруҳда ҳозирча сўнгги ўринда бормоқда. 

Бугун Ўзбекистон сафарда Сингапур меҳмони бўлса, Саудия Арабистони Фаластинга қарши сафарда ўйнайди.

 




ЎЙИНДАН ОЛДИН

Кеча иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Биздан Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..."

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)          


Singapore

Ikhsan Fandi - 45'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 4

15/10/2019, 17:45

3
:
1
Finished

Uzbekistan

Odil Akhmedov - 15', Eldor Shomurodov - 51', Eldor Shomurodov - 90'

Stadium: 12547 spectators

45'
90'
31'  Shawal Anuar
45'  Ikhsan Fandi
61'  Shawal Anuar (Faris Ramli)
69'  Ikhsan Fandi (Gabriel Quak Jun Yi)
81'  Zulfahmi Arifin (Irwan Shah)
15'  Odil Akhmedov
51'  Eldor Shomurodov
52'  Otabek Shukurov (Ikrom Alibaev)
57'  Jaloliddin Masharipov
70'  Jaloliddin Masharipov (Sardor Mirzayev)
90'  Eldor Shomurodov
90'  Dostonbek Khamdamov (Igor Sergeev)

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика