Latest news

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   11 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  67 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Бугун 16:00да Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади News

Бугун 16:00да Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади.

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика