Latest news

22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  1 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  6 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  6 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   19 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  358 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  5 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 News

Бугун 16:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида бугун БАА билан ўйнайди.

Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ва 25 октябрь кунлари БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Бугун бўлиб ўтадиган биринчи ўйин “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи оддий секторлар учун 10 000 сўм, CIP секторлари учун 25 000 сўм қилиб белгиланган. ОАВ вакиллари ЎзПФЛ аккредитацияси билан ўртоқлик ўйинига киритилади.  
25 октябрь куни 16:00 да бошланадиган беллашувга мухлислар бепул киришлари мумкин бўлади. Ушбу ўйинни стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари худди дастлабки учрашув сингари ЎзПФЛ аккредитацияси билан киришади.  

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив ороллари билан куч синашади. БАА U-19 термаси эса “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ чиптаси йўлида мезбон Қирғизистон, Баҳрайн, Уммон ва Непалга қарши баҳс юритади.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика