Latest news

14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  0 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  5 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  6 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  10 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6

Бугун 16:00. Эрон - Ўзбекистон News

Бугун 16:00. Эрон - Ўзбекистон

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади. Кечаги эришилган ғалабадан кейин Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табриги ва далдасини олган футзалчиларнинг кайфияти аъло даражада.

Бўлажак ўйин олдидан дам олиш куни берилмаган бўлса-да, мураббийлар штаби Эроннинг ўйинини таҳлил қилиб чиқди ва ўйин олдидан футзалчиларга рақибнинг ўйинидан видеолавҳалар кўрсатилади.

Номинал мезбон сифатида қайд этилган Эрон оқ рангли формаларда ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк либосларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви бугун, 9 февраль куни Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика