Latest news

10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  3 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни News

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни

БМТ ташаббуси билан ҳар йили 10 декабрь санасида норасмий тарзда Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади.

Шу тариқа, бутун дунё миллионлар инсонлар учун нафақат спорт балки ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган футболга ҳурмат бажо келтиради. Шу куни сайёрамизда турли даражадаги футбол ўйинлари ўтказилади.

Тарихга мурожаат қилсак «оёқ билан тўп ўйнаш» ибораларини хитойликлар топишган. Бу ёзувлар милоддан аввалги 2000 йил олдин қайд этилган. Бу ўйин "Цу Чю" деб номланарди. Унинг маъноси «оёқ билан итариш». Футбол ўйини хитойлик аскарларнинг яхши спорт формада бўлишларини таъминлар эди.

Бу ўйин қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Баъзилар футбол 8 асрда Англияда пайдо бўлган дейишди.



Футбол ўйинларида дарвоза тўри илк бор 1891 йилда Англиянинг шимолий ва жанубий жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган. Қадимги Грецияда, икки ярим минг йил олдин Римда ҳам футбол ўйнашган. Грецияда бу ўйин «тўп учун жанг» деб номланган эди. Номга қараб ўшанда футболда ҳар қандай куч билан ўйнашгани тушунарли бўлса керак.

Ўзбекистонда илк футбол жамоалари 1912 йилда Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинроқ, Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар ўртасида мусобақалар ўтказила бошланган.

1946 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилган. 1956 йилда Ўзбекистоннинг энг етакчи ва тарихий клубларидан бири бўлган "Пахтакор" ташкил топган.

1994 йилда ЎФФ ФИФА ҳамда ОФК аъзосига айланган. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги Осиё ўйинларида чемпион бўлди. 2011 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришди. 2013 йилда ФИФАнинг "Фейр Плей" соврини ЎФФга топширилди. 

championat.asia сайти ходимлари бугунги байрам билан футболга алоқадор бўлган барча-барчани табриклайди. Футбол доим сизга фақат хурсандчилик тақдим этсин. Байрам муборак!


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика