Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади
03 jul 2020 22:45
News
Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади
“Футболни тугатсам, ижодий таътилга чиқаман. Ўшанда ўзимга ва оиламга етарлича вақт ажрата оламан. Қолаверса, якунига етмаган мактаб таълиминиям охирига етказиб қўйиш ниятидаман. Ота-онам 30 йилдан буён шу таълимни охирига етказиб қўйишим лозимлигини таъкидлашдан чарчашмайди”, дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Турин клуби 42 ёшли посбони билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганини эълон қилди.
Буффон 2001 йилнинг ёзида “Парма”дан “Ювентус”га 52,88 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 2018 йилда кипер эркин агент сифатида ПСЖ аъзосига айланди. Аммо бир йил ўтиб, у яна қадрдон жамоаси “Юве”га қайтди. Жорий мавсумда Италия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ўтказди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments