Latest news

12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  3 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  3 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  2 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  5 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  14 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  18 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасида кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  37 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди News

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди

Январь бошларида бу йил ПФЛ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиққанди. Ҳатто мусобақа 25 январдан 11 февралга қадар давом этиши кўзда тутилганди.

Бироқ айрим сабабларга кўра, бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Бунга сабаб турнирда қатнашишни ихтиёр этган етарли миқдорда жамоалар йиғилмади. Бизга маълум бўлишича, атиги тўртта жамоа ПФЛ Кубогида қатнашиш ниятида мурожаат қилишган. Бошқа клублар эса индамай қўя қолишган.

Шу ўринда савол туғилади: нима учун клублар томонидан бу мусобақага қизиқиш суст бўлди? Ахир ПФЛ Кубоги четга йиғин ўтказиш учун кетмайдиган клублар учун шу ерда ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтарди. Бу борада Суперлига клубига мурожаат қилганимизда шароит йўқлигини айтишди. Яъни, иштирокчи клублар ўзлари майдон топишга мажбур бўлишган.

Балки бадал пули ҳам қимматлик қилган бўлиши мумкин. Яъни, турнирда иштирок этиш истагида бўлган Суперлига клублари 5 миллион сўм, Про-лига жамоалари эса 3 миллион сўм тўлашлари лозим эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам етарлича жамоа йиғилмади ва мусобақа бекор қилинди.

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика